Линклар

logo-print

Nexia Россияда энг кўп сотилган машиналардан бири бўлди


Nexia автомашинаси.

Nexia автомашинаси.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Nexia автомашинаси Россия иккиламчи бозорида энг кўп сотилган автомашиналар ўнлигидан жой олди.

TopNews нашрининг хабар беришича, 2015 йилда Россияда 417 мингта Nexia сотилган. Бу эса Volkswagen Passat,Opel Astra, Toyota Camry автомашиналарига нисбатан камида 50-60 мингтага кўпдир.

Россияда энг кўп сотилган автомашиналар ўнлигидаги биринчи уч ўринни Toyota Corolla, Ford Focus ва Renault Logan русумидаги автомашиналар эгаллаган.

XS
SM
MD
LG