Линклар

Оренбургда икки шахснинг ўлимига сабабчи бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг 7 апрель куни хабар беришича, мазкур шахс ўз ватанида маст ҳолда автомобилни бошқариб, икки одамни босиб кетган. Шундан сўнг у жазодан қочиб, яшириниб юрган. Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот тузилмалари унга нисбатан қидирув эълон қилган.

Мазкур шахс Оренбургдаги Сагарчинский чегара –ўтказиш пунктини кесиб ўтишга ҳаракат қилаётган пайтда чегарачилар томонидан қўлга олинган. Яқин кунларда қўлга олинган шахснинг Ўзбекистонга депортация қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG