Линклар

logo-print

Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан савдо алоқалари 30 фоизга камайди


Қирғизистондаги бугунги кунда савдоси тўхтаб қолган Қорасув бозорининг асосий харидорлари ўзбекистонликлар эди.

Қирғизистондаги бугунги кунда савдоси тўхтаб қолган Қорасув бозорининг асосий харидорлари ўзбекистонликлар эди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айрибошлаш 2015 йилда 2014 йилга нисбатан 30 фоизга камайди ва 156,5 миллион долларни ташкил қилди. Расмий маълумотларга қараганда, 2015 йилда Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасидаги экспорт 18,6 фоизга фоизга, импорт 42 фоизга озайган.

2014 йилда икки давлат ўртасидаги товар айрибошлаш 2010 йилга нисбатан 50 фоизга камайиб кетгани хабар қилинган эди. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан товар айрибошлашдаги улуши 2,7 фоизни ташкил қилган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар 2007 йилдан бери совуқлашиб келмоқда. Сўнгги марта 18 март куни Тошкент баҳсли бўлиб турган Чаласарт ҳудудига ҳарбий техника ва аскар киритганидан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатлар янада кескинлашган эди.

XS
SM
MD
LG