Линклар

logo-print

Шотландияда Уильямс Шекспирнинг энг биринчи саҳна асарлари тўплами топилди.

Топилган китоб 1623 йилда нашр этилган бўлиб, унда Шекспирнинг 36 драмаси жой олган. Мазкур китоб Шотландиянинг Бьют оролидаги шахсий кутубхоналардан бирида сақланган.

Мазкур тўплам Шекспир вафот этганидан 7 йил ўтиб нашр қилинган. Унга Шекспир тириклигида саҳна юзини кўришга улгурмаган 18та драма ҳам киритилган. Китобнинг титул саҳифасида Шекспирнинг сурати берилган. Мазкур сурат буюк ёзувчининг ягона ишончли тасвири ҳисобланади.

Жори йилда Шекспирнинг 400 йиллиги нишонланади.

XS
SM
MD
LG