Линклар

ЕИ АҚШ ва Канада фуқароларига виза жорий этиш масаласини ўрганмоқда


Бельгия. Европа Комиссияси биноси.

Бельгия. Европа Комиссияси биноси.

Европа Иттифоқи Канада ва АҚШ фуқаролари учун виза режимини жорий этиш масаласини ўрганмоқда. “Мазкур қадам Шимолий Америка ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни кескинлаштириши мумкин”, деб хабар берди Ройтер агентлиги.

АҚШ ва Канада Европа Иттифоқи аъзоси бўлган Руминия ҳамда Болгария фуқароларидан виза талаб қилмоқда. Вашингтон, шунингдек, Европа Иттифоқининг бир қисми бўлган Хорватия, Кипр ва Польша фуқароларига ҳам визасиз АҚШга киришни тақиқламоқда.

АҚШнинг мазкур қадами Европа Иттифоқидаги энг даромадли бўлган сайёҳлик бизнесига катта путр етказиши мумкин. АҚШ эса ўз ҳудудига келаётган нолегал мигрантлар оқимини ҳисобга олган ҳолда, Европа Иттифоқинингг бир қатор давлатларига нисбатан виза режимини бекор қилмоқчи эмаслигини билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG