Линклар

logo-print

Ҳолландияликлар ЕИ ва Украина ҳамкорлик шартномасини қўлламади


Ҳолландиядаги референдумга муносабат акс этган карикатура.

Ҳолландиядаги референдумга муносабат акс этган карикатура.

Ҳолландияда Европа Иттифоқи ва Украина ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси юзасидан ўтказилган референдумда сайловчиларнинг асосий қисми мазкур шартнома айни тарзда қабул қилинишига қарши овоз берди.

Ҳолландлия матбуотининг билдиришича, референдумда 13 миллион одам иштирок этган, бу эса овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 32 фоиздан кўпроғини ташкил қилади.

Дастлабки натижаларга қараганда, овоз берганларнинг 61 фоиздан кўпроғи Украина ва Европа Иттифоқи ўртасидаги шартномага қарши овоз берган. Референдумнинг якуний натижалари расман 12 апрелда эълон қилинади.

Ҳолландия ҳукумати овоз бериш натижалари ҳал қилувчи омил эмаслигига қарамай, фуқаролар фикри билан ҳисоблашиш зарурлигини ва Европа Иттифоқи Украина билан тузиладиган шартномани қайта кўриб чиқиши шартлигини билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG