Линклар

logo-print

Ўзбекнефтгаз компанияси жорий йил охиригача умумий қиймати 291 миллион долларлик лойиҳа асосида иккита конни ишга туширишни режалаштирмоқда.

Sputnik нашри маълумотига кўра, лойиҳа асосида Шарқий Бердақ ва Шимолий Бердақ конлари ишга туширилиб, янги сиқувчи компрессор станцияси қурилади.

Лойиҳанинг 233,2 миллион долларини Ўзбекнефтгаз ажратади. Шунингдек, Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт жамғармаси лойиҳа учун 57 миллион доллар ажратади.

Йил охиригача иккита конда 29та қудуқ қазилади, 2020 йилгача қудуқлар сонини 47га етказиш режаланган.

XS
SM
MD
LG