Линклар

ИШИД жангарилари Сурия жануби-ғарбида гаровга олинган 175 нафар кишини ўлдиргани ҳақида Independent нашри маълум қилди.

Душанба куни Сурияда «Исломий давлат» жанггарилари 300дан зиёд одамни гаровга олгани хабар қилинганди.

Гаровдагилар Дамашқ шарқидаги Думайр шаҳри яқинидаги цемент заводи ишчиларидир. Хабарларга кўра, гаровга олинган ишчилардан 125 нафари ИШИДга тегишли машиналарда Таль- Даквах аҳоли пунктига олиб кетилган.

Чоршанба куни гаровдагилардан 106 нафари «Ярашув қўмитаси»га берилгани хабар қилинди.

Сўнгги кунларда Думайр яқинида ишидчилар билан ҳукумат кучлари ўртасида шиддатли жанглар кечгани маълум. ИШИД жангарилари ишғол қилган ҳарбий база ва электростанция озод қилинди.

Кеча Алеппо шимолида Аль-Рай шаҳри назорати ҳам тиклангани айтилди.

XS
SM
MD
LG