Линклар

Бугун Греция Европа Иттифоқи режасига мувофиқ, Туркияга ноқонуний муҳожирларнинг иккинчи гуруҳини депорт қилди.

Лесбос оролидан Туркиянинг Дикили портига йўл олган иккита кема бортида Покистон ва Афғонистондан бўлган 140 нафар муҳожир бор.

4 апрель куни Греция 202 қочқин-муҳожирни Туркияга депорт қилган эди.

Ушбу тадбир орқали Европадаги мухожирлар оқимини камайтириш кўзланган.

ЕИ билан келишувга асосан 20 мартдан сўнг Туркиядан Грецияга келган ноқонуний муҳожирларнинг барчаси ортга қайтарилади.

Келишувга кўра, Грециядан депорт қилинган ноқонуний муҳожирларнинг ҳар бири эвазига ЕИ Туркиядаги суриялик қочқинларга бошпана беради.

Шунингдек, Туркияга молиявий кўмак кўрсатилиб, туркияликлар учун ЕИга виза режими енгиллаштирилади ҳамда Туркиянинг ЕИга қўшилиш жараёни бўйича музокараларни тезлаштириш ваъда қилинган.

XS
SM
MD
LG