Линклар

Минор масжиди хонақоҳга сиғмаган намозхонларга ўз эшигини ëпди


Минор Ўзбекистоннинг энг катта ва энг ҳашаматли масжидидир.

Минор Ўзбекистоннинг энг катта ва энг ҳашаматли масжидидир.

8 апрель куни нафақат Тошкент¸ балки Ўзбекистоннинг энг катта ва ҳашаматли ибодатгоҳи саналган Минор масжидига келган айрим намозхонлар на масжид биноси ва на ҳовлисига киритилди. Масжид дарвозалари намозхонлар юзига ëпилгач¸ жойнамоз билан келганлар ертўла ëки унинг ëн атрофида ибодат қилишга мажбур бўлди.

“Бугун бир нохуш иш бўлди. Жума намозига 15 дақиқа қолганда¸ масжид эшикларини беркитиб олиб¸ мусулмонларни киргизишмади ичкарига. Фақат подвалга йўл очиқ эди. Подвал тўлиб¸ одам сиғмаганидан кейин¸ одамлар кўчада қолди. Бу Анвар қорининг масжиди¸ Минорда бўлаяпти. Ташқарида қолганларга бу ердан суринглар¸ дегандек муомала қилишди”¸ дейилади Озодликка жума намозидан чиқибоқ йўлланган хабарда.

Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда 8 апрель куни Минорга намозга борган тошкентликлардан бири ташқарида қолганларга нима бўлганига ойдинлик киритди.

“Масжидга намоз ўқишга борган одамлар ҳеч қачон ибодат қилмасдан қайтишмайди¸ қор ëғса ҳам¸ дўл ëғса ҳам намозини ўқийди. Подвалга одам тўлиб кетди¸ нафас олиб бўлмайдиган бўлгандан кейин сиғмаганлар жойномози бўлса¸ масжид деворининг ëнида амаллаб ўқиди. Намоз ўрталарига бориб¸ дарвозани очишди¸ қарасак¸ ҳовли бўм-бўш. Ўзлари хонақоҳга кириб эшикларни тамбалаб¸ ваъз қилиб ўтиришдию¸ оддий намозхонларни подвалга¸ унгаям сиғмаганларни кўчада қолдиришгани жуда хунук иш бўлди. Шунча йил жумага қатнаб¸ бунақасини биринчи кўришим¸ дейди Минорга намозга борганлар бири ўз шахси очиқланмаслиги шарти билан.

Бу хабар ортидан Озодлик Минор масжиди расмийлари билан билвосита боғланди.

Масжид имомининг Озодликка билвосита берган изоҳига кўра¸ Минор масжиди эшикларини намозхонлар юзига ëпиш ҳақида имом ëки бошқалар кўрсатма бермаган.

“Хонақоҳ тўлганидан кейин намозга келганларнинг ўзлари одамлар урилиб-сиқилиб қолмасин деб¸ эшикни ëпган бўлишлари мумкин. Бу ҳамма масжидда ҳам бўладиган нарса ва воқеани бўрттиришга ҳожат йўқ. Минорга исталган одам намозга келиши мумкин”¸ деди Озодликка масжид вакили.

2014 йилда Тошкент марказида қурилган “Минор” жомеъ масжиди 2400 кишига мўлжалланган ва қурилиш қурилиши Ўзбекистон президенти ташаббуси билан 2013 йили бошланган эди.

Минор очилишига келган президент Каримов бу масжидни Ўзбекистон мусулмонларига ўзининг махсус совғаси сифатида талқин этиб¸ бу масжидга нафақат тошкентликлар¸ балки исталган ўзбекистонлик истаган вақтида келиб¸ намоз ўқиши мумкинлигини алоҳида таъкидлаган эди.

Ўзбекистондаги энг катта масжид саналадиган Минор масжидига 2015 йил ноябрида Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсунов тайинланган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG