Линклар

logo-print

Белгияда Париж ҳужумларига алоқадор шахс қўлга олинди


 Муҳаммад Абрини

Муҳаммад Абрини

Белгиянинг VRT телеканали маълумотига кўра, ўтган йил ноябридаги Париж терактларига алоқадорликда гумонланган Муҳаммад Абрини ҳибсга олинди.

31 яшар Абрини Брюсселнинг Андерлехте ҳудудида қўлга олинган.

VRT Абринининг Брюссел аэропорти ва метросидаги портлашларга алоқадорлигини ҳам гумон қилади.

Яқинда Бельгия расмийлари Париж ҳужумларида асосий гумонланувчи бўлмиш Салоҳ Абдесламни Францияга экстрадиция қилди.

Тўрт ойдан буён қочиб юрган Салоҳ Абдеслам 18 март куни Брюсселда ҳибсга олинганди. У 130 кишининг ҳаётига зомин бўлган Париж терактларини ҳозирлаш ва содир этишга кўмаклашганликда айбланмоқда. Мазкур ҳужумлар учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG