Линклар

Коста-Рика пойтахти Сан-Хосе шаҳри яқинида иккита поезд юзма-юз тўқнашиши оқибатида юздан зиёд жабрланди.

Жума кунги тўқнашувга диспетчер хатоси ва поезд машинистлари ўртасида алоқанинг йўқлиги сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Жароҳат олганлар шифохонага етказилган. Ўнга яқин кишининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.

Поездлар тўқнашуви юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG