Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:04

Москва метросидаги отишмада бир одам яраланди


Москва метроси поездида номаълум эркак ёнида турган бошқа бир эркакка бахс устида ўқ узган.

Оқибатда ўқ еган эркак яраланди ва шифохонга ётқизилди.

Воқеа 8 апрель куни метронинг Калуга-Рига йўналишида "Калужская" ва "Профсоюзная" бекатлари орасида рўй берди.

Воқеа жойидан ғойиб бўлган гумонланувчи кейинроқ қўлга олинди. У Москвада яшовчи 60 ёшли эркак бўлиб чиқди.

Мазкур холат бўйича "қасддан одам ўлдиришга уриниш" моддаси бўйича жиноят иши қўзғотилди.

XS
SM
MD
LG