Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:00

Тоғли Қорабоғда оташкесим бузилган, Боку ва Ереван бир-бирларини айбламоқда


Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон томони ўтган бир кун ичида оташкесим шартларини 120 марта бузганини билдирди.

Боку расмийларининг даъвосича, Арманистон қуролли кучлари Озарбайжон мавқеларини ўққа тутган ва озарий аскарлари бунга жавоб зарбалари беришга мажбур қолган.

Ўз навбатида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ маъмурияти оташкесимни биринчи бўлиб Озарбайжон томони бузганини иддао қилмоқда.

Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжонни йирик калибрли қуроллардан арман объектларини ўққа тутганликда айблади.

Тоғли Қорабоғда отишмалар 2 апрелда бошланган ва уч кун ўтиб томонлар ўт очишни тўхтатишга келишишганди.

Қуролли тўқнашувлар оқибатида ўнлаб одам нобуд бўлгани билдирилган.

XS
SM
MD
LG