Линклар

Грециянинг Самос ороли яқинида муҳожирлар минган кема сувга чўкиб кетиши оқибатида тўрт аёл ва бир гўдак ҳалок бўлди.

Ичида қирққа яқин муҳожир бўлган кема Туркиядан Греция оролига шанба куни йўлга чиққан эди.

Бу ҳалокат Европага муҳожирлар оқимини тўхтатиш бўйича миқёсли амалиёт бошланганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди.

Туркия ва Европа Иттифоқи орасидаги келишув доирасида ўтган ҳафта ичида 200 муҳожир Грециядан Туркияга қайтарилди.

Греция мулозимлари Европага муҳожирлар оқими камайганини айтишмоқда.

Аммо, айрим муҳожирлар ҳаётини таҳлика остига қўйиб бўлса ҳам Греция оролларига ўтишга ошиқмоқда.

2015 йил бошидан буён Ўртаер денгизи оша Европага ўтмоқчи бўлган уч мингдан зиёд муҳожир денгизга чўкиб ўлди.

XS
SM
MD
LG