Линклар

Ҳиндистон расмийларининг маълум қилишича, мамлакат жанубидаги Керала штатида жойлашган ибодатхонада ёнғин келиб чиқиши оқибатида 100дан зиёд одам ҳалок бўлди.

Керала штати ички ишлар вазири Рамеш Ченниталанинг айтишича, Перавур шаҳарчасида 10 апрелда юз берган ёнғинда яна 280га яқин одам жароҳат олди.

Маҳаллий матбуот хабарига кўра, ҳинду байрами пайтида ибодатхонанинг мушакларга тўла омборхонаси портлаб кетган ва ибодатхонанинг бир қисми қулаб тушган.

"Бу ибодатхонада ҳар йили байрам пайтида мушакбозлик бўлади,- деди Ченнитала. – Биз вайроналар остида қолганларни қутқариш учун қўлдан келганича ҳаракат қилаяпмиз."

Ҳиндистондаги ибодатхоналарда турли диний маросимлар пайтида одатда мушаклар отилади.

Бундай байрамлар пайтида талафотлар тез-тез юз бериб туради.

XS
SM
MD
LG