Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:16

Филиппинда жангарилар 18 нафар ҳукумат аскарини ўлдирди


Филиппин жанубида мамлакат армияси томонидан Абу Сайёф экстремист гуруҳига қарши ўтказилган амалиёт чоғида 18 ҳукумат аскари ва беш жангари ҳалок бўлди.

Филиппин армиясининг 10 апрель куни маълум қилишича, қуролли тўқнашув шанба куни пойтахт Маниладан 900 километр жанубида жойлашган Басилан вилоятининг Типо-Типо шаҳрида юз берган.

8 апрель куни Абу Сайёф гуруҳи гаровдаги бир нечта хорижий фуқарони калласини олиш билан таҳдид қилган эди.

Гаровдагилар тақдири борасида ҳеч нарса маълум эмас.

Аскарлар Абу Сайёфга қарши амалиёт учун бораётган пайтда пистирмага учраганлар.

Сўнгги пайтларда Филиппин армияси Абу Сайёф гуруҳига қарши амалиётлари кўламини кучайтирган.

Абу Сайёф гуруҳи Филиппинда юз берган энг ҳалокатли террорчилик ҳужумларини содир этиш ва хориж фуқароларини гаровга олишда масъул деб билинади.

XS
SM
MD
LG