Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:05

Брюссел ҳужумчилари дастлаб Парижга ҳужум қилишни режалаштирган


Париж ҳужумларига алоқадор шахслар
Париж ҳужумларига алоқадор шахслар

Белгия прокурорларига кўра, Брюсселдаги террорчилик уяси дастлаб Францияда ҳужум содир этишни режалаштирган, бироқ Францияда қидирув ишлари тез суръатда ўтказилганидан “таажжубга тушиб”, Белгия пойтахтини нишонга олган.

"Қидирув ишларининг тез суръатларда олиб борилганидан таажжубга тушиб, улар Брюсселда ҳужум содир этишга қарор қилганлар," деди Белгия Федерал Прокуратураси 10 апрель куни.

Терговчилар Брюссел ҳужуми ортида турган гуруҳ ва ноябрда Парижда ҳужум содир этган гуруҳ ўртасида алоқа бўлганини аниқлаганлар.

9 апрель куни, Белгия расмийлари тўрт шахсни “террор фаолиятида ва қотилликларни” содир этишда айблашди.

Айбланувчилардан бири Париж ҳужумларига алоқадорликда гумонланган Муҳаммад Абринийдир.

У ўтган ой Брюссел аэропортида юз берган портлашлардан бир оз аввал аэропортдаги видео назорат камераларига тушган.

Абриний ўтган йилги Париж ҳужумларига алоқадор деб билинган қочувдаги сўнгги шахсдир.

Ўтган йил 13 ноябрда содир этилган ҳужумларда 130 нафар инсон ҳалок бўлганди.

XS
SM
MD
LG