Линклар

logo-print

Россия ҳаво кучлари ва Сурия армияси Ҳалабни озод этишга тайёрланмоқда


Россия ҳаво кучлари ва Сурия армияси Ҳалабни озод қилишга тайёргарлик кўрмоқда, деб айтган Сурия Бош вазири Ваил ал-Ҳалакий.

Россия хабар агентликларига кўра, у бу ҳақда 10 апрель куни Сурияга сафар қилган Россия парламенти вакилларига билдирган.

"Рус шерикларимиз билан бирга биз Ҳалабни озод қилишга ва оташкесим шартномасига қўшилмаган ёки уни бузган ҳамма гуруҳларни йўлини тўсишга тайёргарлик кўраяпмиз," деб айтган Сурия Бош вазири.

Сурия мониторинг гуруҳи 10 апрель куни тарқатган хабарга кўра, Ҳалаб шаҳри атрофида сўнгги 24 соат ичида юз берган тўқнашувларда камида 16 нафар ҳукуматпараст жангчилар ва 19 нафар ал-Қоидага алоқадор исёнчи гуруҳлар аъзолари ҳалок бўлган.

Сурия Инсон Ҳуқуқлари Обсерваторияси маълумотига кўра, Ҳалаб вилояти жанубидаги бир неча жабҳада жанглар ўтган тунда ҳам давом этган.

"Исломий давлат" ва ал-Қоидага алоқадор ал-Нусра Жабҳаси Қўшма Штатлар ва Россия ўртачилигида имзоланган битимга киритилмаган.

XS
SM
MD
LG