Линклар

Эпицентри Покистонда қайд этилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди


Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош шимолий ғарбий ҳудудларида 10 апрель куни Рихтер шкаласи бўйича 6.6 магнитутадаги ер силкиниши кузатилди.

Озодлик манбаларига кўра, ер силкиниши Ўзбекистонда ҳам сезилган.

Гувоҳларга кўра, зилзила Афғонистон ва Покистон пойтахтлари биноларини силкитган.

Исломобод ва Кобулда аҳоли ўз уй жойларини ташлаб чиқишга мажбур бўлган.

АҚШ Геологик Сўров марказига кўра, зилзила маркази Покистоннинг Читрал минтақаси яқинида 210 километр ер остида қайд этилди.

Талафотлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG