Линклар

Ўзбеклар Стокҳолмда илк Исломий Маданият Маркази қурилишини бошлашади


Стокҳолмда қуриладиган янги исломий марказ лойиҳаси

Стокҳолмда қуриладиган янги исломий марказ лойиҳаси

Ўзбекистонлик муҳожирлар Швеция пойтахти Стокҳолмда илк Исломий Марказ қурилишини бошлашмоқда.

Қиймати 500 минг АҚШ долларига тенг уч қаватли янги бино 2 минг квадрат метр майдонни эгаллайди.

Исломий марказда бир неча юз мусулмоннинг ибодат қилишига мўлжалланган масжиддан ташқари, таълим маркази, болалар боғчаси, конференция ва спорт заллари ва савдо дўконлари иш олиб бориши режаланган.

Ташаббускорлар Исломий Марказни қуриш Стокҳолмда мусулмонларга масжидларнинг етишмаётгани билан изоҳлашди.

Улар Озодлик билан суҳбатда Стокҳолм шаҳар маъмурияти қурилишни бошлашга олти йил давом этган музокара ва маслаҳатлар ортидан изн берганини маълум қилдилар.

Қурилиш ишлари икки йил давом этиши кутилмоқда.

Аҳолиси 10 миллион атрофида бўлган Швецияда 600 мингга яқин мусулмон бор.

Мусулмонларнинг кўпчилиги пойтахт Стокҳолмда истиқомат қилади.

XS
SM
MD
LG