Линклар

Украина Бош вазири Арсений Яценюк телевизион мурожаатда истеъфога чиқишини эълон қилди.

"Мен Украина бош вазири сифатида истеъфо беришга қарор қилдим," деди Яценюк 10 апрель куни Украина телевизион каналлари орқали қилган баёнотида.

"12 апрель, сешанба куни истеъфога чиқиш ҳақидаги ҳужжатни Украина парламентига топшираман, " деди у.

Яценюк ўз қарори бир неча сабабларга асосланганини илова қилди:

"Ҳукуматдаги сиёсий инқироз сунъий ўйллаб топилган, бир шахсни алмаштириш истаги сиёсатчиларни кўр қилиб қўйди ва мамлакатда ҳақиқий ислоҳотларни ўтказиш истагини фалаж ҳолига келтирди,” деди Бош вазир.

Яценюкнинг айтишича, истеъфоси ортидан зудлик билан янги ҳукумат тузилади.

XS
SM
MD
LG