Линклар

Назарбоев 15 апрелда Тошкентга келади


Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев 2012 йилда Астанада ўтган учрашувдан сўнг имзоланган ҳужжатлар билан алмашмоқда.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 15 апрель куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади ва президент Ислом Каримов билан учрашади.

Қозоқ президенти матбуот хизматининг билдиришича, учрашувда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг асосий аспектлари муҳокама қилинади.

Назарбоев сўнгги марта расмий сафар билан Тошкентга 2013 йилда келган эди. Ўшанда икки давлат ўртасида стратегик ҳамкорлик шартномаси, Ўзбекистон-Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги ва божхона хизматларининг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланган эди.

XS
SM
MD
LG