Линклар

logo-print

Ҳиндистондаги ибодатхона ёниб кетиши оқибатида юз одам ҳалок бўлди


Ёниб кетган ҳинду ибодатхонаси.

Ёниб кетган ҳинду ибодатхонаси.

Ҳиндистоннинг Керала штатидаги ҳинду ибодатхонасида юз берган ёнғинда юздан ортиқ одам ҳалок бўлди, уч юзга яқин одам жароҳатланди.

Хабарларга қараганда, ёнғин ибодатхона яқинидаги пиротехника омборида юз берган портлаш оқибатида келиб чиққан. Мазкур оборхонада ҳиндулар фестивали учун олиб келинган фейрверклар сақланган.

Ёнғинда жароҳатланганларнинг кўпчилиги ўта оғир аҳволда экани айтилмоқда. Ҳинд матбуотнинг билдиришича, ҳукумат ибодатхона хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фестивал пайтида фейрверк ўтказишга рухсат бермаган.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди воқеа жойида бориб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия билдирди.

XS
SM
MD
LG