Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик математик минг йилликнинг 6-масаласи ечимини топганини билдирди


Ўзбекистондаги Қарши давлат университети математика кафедраси ўқитувчиси Шокир Довлатов минг йилликнинг олтинчи масаласини ҳал қилганини маълум қилди.

Нашрларнинг хабар беришича, у масала ечимини arXiv.org сайтида рус тилида жойлаштирган. Довлатов масала аннотациясида Навье –Стокс масаласининг фақат ягона текис ечими борлиги исботлангани ҳақида ёзган.

2014 йилда минг йилликнинг олтинчи масаласига Қозоғистондаги Лев Гумилев номидаги Евросиё университети ходими Мухтарбай Отлебаев ечим топгани маълум қилинган эди. Бироқ америкалик математик Теренс Тао қозоқ олими топган ечимнинг асоссиз эканини исботлаган.

Бундан аввал минг йилликнинг ечилмай келаётган етти математик масалаларидан бири ҳисобланган Анри Пуанкаре гипотезаси исботини 2002 йилда россиялик математик Григорий Перельман ҳал қилган эди.

Мазкур ечимни илмий ҳамжамият тан олган, бироқ математик 2010 йилда АҚШнинг Клэй математика институти томонидан ўзига берилган мукофотни олишдан бош тортган эди.

Математиклар минг йилликнинг ечилмай қолаётган масалалари ҳал этилишига шубҳа билан қараб келадилар.

XS
SM
MD
LG