Линклар

logo-print

Керри Хиросима қурбонлари хотирасини ёд этган АҚШнинг биринчи расмийси бўлди


Хиросимадаги Тинчлик мемориал парки.

Хиросимадаги Тинчлик мемориал парки.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри 1945 йилдан бери атом бомбаси қурбонлари хотирасини ёдга олиш учун Япониянинг Хиросима шаҳрига келган Вашингтоннинг биринчи расмийси бўлди.

Жон Керри Японияга 11 апрель куни бошланадиган “Катта Еттилик” вазирлари учрашувида иштирок этиш учун келди. Унинг самолёти еттилик йиғилиши ўтказиладиган Хиросима шаҳри ғарбидаги АҚШ ҳарбий базасига келиб қўнди. Бу ерда, жумладан, ядровий хавфсизлик масласи ҳам муҳокама қилинади.

Керри атом бомбаси қурбонлари хотирасини ёдга олиш учун Хиросимадаги Тинчлик мемориал паркини зиёрат қилади. Бироқ Керри сафари олдидан журналистларга АҚШ Японияга қарши атом бобмбасини қўллагани учун узр сўрамаслиги билдирилган эди.

1945 йилда АҚШ ҳарбий учоғи Хиросима ва Нагасакига атом бомбаси ташлаши оқибатида 150 минг одам ҳалок бўлган. Атом бомбаси ташланганидан кейин ўтган беш йил давомида яна турли касалликлардан 156 минг одам ўлган.

XS
SM
MD
LG