Линклар

Саудия Арабистони ва шиа исёнчилари Яманда ўқ отишни тўхтатди


Яман кўчаларидан бири.

Яман кўчаларидан бири.

Яманда Ҳутий шиа исёнчилари ва уларга қарши курашаётган Саудия Арабистони етакчилигидаги коалиция 10 апрель куни ярим тунда БМТ ташаббуси билан кучга кирган ўқ отишни тўхтатиш битими шартларини бажаришга тайёр эканликларини билдирди.

Айни пайтда ҳар икки томон ўзларига нисбатан ҳужум қилинадиган бўлса, бу ҳужумларга жавоб қайтаришдан тийилмасликларини таъкидлади.

Эрон томонидан қўллаб –қувватланаётган Ҳутий шиа исёнчилари ҳокимиятни эгаллаш учун уруш бошлаган 2014 йилдан то шу кунгача Яманда камида 6 минг одам ҳалок бўлди.

Урушни тўхтатиш бўйича музокаралар апрель ойида Қувайтда ўтказилиши кутилмоқда. Аввалроқ БМТ ташаббуси билан ўтказилган музокараларда томонлар муросага кела олмаган эди.

Хутий исёнчилар Яманнинг асосий қисмини, жумладан, пойтахт Санани ҳам эгаллаб олган.

XS
SM
MD
LG