Линклар

logo-print

Ёзги Олимпиадада биринчи маротаба ўзбекистонлик боксчи қиз қатнашади


Бразилиянинг Рио - де - Жанейро шаҳрида жорий йил ёзида ўтадиган Олимпиада ўйинларида биринчи марта ўзбекистонлик боксчи қиз иштирок этади.

20 ёшли боксчи қиз Ёдгорой Мирзаева Хитойда ўтган Осиё-Океания ҳудуди бўйича саралаш мусобақаларида кумуш медалга сазовор бўлиб, Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Саралаш ўйинларида Ўзбекистоннинг бокс бўйича жамоаси 5 та олтин ва иккита кумуш медални қўлга киритиб, жамоавий ҳисобда биринчи ўринни эгаллади.

4 апрель кунги ҳолатга кўра, Ўзбекистондан 60 спортчи Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритгани эълон қилинган эди. Улардан 25 нафари параолимпиада ўйинларида қатнашади.

Рио-де-Жанейрода Ёзги Олимпиада ўйинлари 3 августдан 21 августгача ўтказилади. Олимпиадада 206 давлатдан келган спортчилар иштирок этади.

XS
SM
MD
LG