Линклар

logo-print

Македония полицияси билан тўқнашувда 300га яқин қочқин жароҳатланди


Қочқинларнинг Македония полицияси билан тўқнашуви пайтида олинган сурат.

Қочқинларнинг Македония полицияси билан тўқнашуви пайтида олинган сурат.

Македония полицияси 10 апрель куни Грециядан Македонияга ўтмоқчи бўлган қочинларга нисбатан кўздан ёш оқизувчи газ, шовқинли гранаталар ва резина ўқлар қўллагани оқибатида 300га яқин қочқин турли даражадаги жароҳатларни олган. Камида олти одам яраланган. Бу ҳақда Чегара билмас шифокорлар ташкилотининг расмий сайтида маълум қилинди.

Македония ҳукумати қочқинлар Македония полициясини тошбўрон қилгани оқибатида 23 полициячи жароҳатлангани, уларнинг 5 нафарининг аҳволи оғир эканини билдирди.

10 апрель куни Македония полицияси ва қочқинлар ўртасидаги тўқнашув Грециядаги Идомени қочқинлар лагери яқинида бўлиб ўтгани хабар қилинган эди. Бу ерда Сурия, Афғонистон ва Африкадан келган 11 мингдан кўпроқ қочқин яшамоқда.

Болқон давлатлари Европанинг тараққий этган мамлакатларига ўтмоқчи бўлаётган қочқинларнинг йўлларини жорий йилнинг февралида тўсиб қўйган эди.

XS
SM
MD
LG