Линклар

Бугун Қирғистон Бош вазири Темир Сариев истеъфога кетишини эълон қилди. У бу ҳақда ҳукуматнинг навбатдан ташқари йиғилишида маълум қилди.

Балиқчи - Тамчы - Чолпон-Ота – Корумду автойўлини реконструкция қилиш бўйича тендер пайти йўл қўйилган қонунбузарликлар фош қилингач, Сариевнинг истеъфосини талаб қилганлар бўлганди.

Ҳозирда Бош вазир лавозимига Сооронбой Жээнбеков номзоди кўрилаётгани айтилмоқда.

Агар Жээнбеков бу лавозимга келса, унинг туғишган укаси Асылбек Жээнбеков парламент спикерлигидан кетиши лозим бўлади.

XS
SM
MD
LG