Линклар

logo-print

Шимолий Кореянинг Разведка ишлари бўйича раҳбари Жанубий Кореяга қочиб ўтди. Бу ҳақда ғарб матбуоти Сеул расмийсига таяниб хабар қилди.

Skynews телеканали Жанубий Кореянинг Мудофаа ва бирлашиш ишлари вазирлиги расмийси бу маълумотни тасдиқлагани ҳақида гапирди. Телеканал маълумотига кўра, Пхеньяндан қочиб келган шахс қуруқлик қўшинлари полковниги бўлиб, у Жанубий Кореяга қарши яширин тадбирларга бошчилик қилган. Бироқ унинг исми ҳозирча очиқланмаяпти.

Би-Би-Си маълумотига кўра, пхеньянлик жосус ўтган йили Сеулга қочиб ўтган, фақат бугунга келиб унинг қочгани тасдиғини топган.

Кейинги пайтда 30 минг одам Шимолий Кореядан қочиб кетди. Охирги бор Пхеньяннинг ҳукумат дастури доирасида Хитойда ресторанда ишлаётган шимолий кореялик 13 ишчи қочиб, яширинган эди.

XS
SM
MD
LG