Линклар

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Россия С-300 ракеталарининг биринчи партиясини етказиб берган. Буни бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳусайн Ансарий Жабер матбуотга маълум қилди.

Кремль буни изоҳлашдан бош тортди.

Эронга қурол сотиш 2010 йилда БМТ жорий этган иқтисодий санкциялар ортидан тақиқлаб қўйилган эди. Бироқ ўтган йил апрель ойида дунёнинг олти етакчи давлати Эрон билан ядровий дастурни чеклаш масаласида дастлабки келишувга эришгач, Путин кўнгилли равишда бу тақиқни бекор қилиб, Эронга ракеталарни етказиш борасидаги келишувни имзолади.

Исроил Эронга ракеталар сотилишига норозилик билдириб келмоқда. Россия эса ядровий дастур юзасидан муросага эришилгани ортидан Эронга ракеталар сотиш учун йўл очилганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG