Линклар

logo-print

Ставрополда полиция бўлимига ҳужум қилганларнинг шахси аниқланди


Новоселицкдаги ҳужум уюштирилган жой, 2016 йил 11 апрели.

Новоселицкдаги ҳужум уюштирилган жой, 2016 йил 11 апрели.

Россиянинг Ставрополь ўлкасида полиция бўлимига ҳужум қилган уч кишининг шахси аниқланди. Россия тергов қўмитасига кўра, булар Новоселицк туманида яшаган 33 ёшли Заур Акаев, 25 ёшли Рамазан Хайбулаев ва 20 ёшли Исай Абдулатиповлардир. Ҳужумчиларнинг барчаси қотиллик моддаси бўйича муқаддам судланган.

Даставвал улардан фақат бири худкуш камарини ҳаракатга келтиргани хабар қилинганди. Ҳозирда уларнинг ҳар уччаласи ўз-ўзини портлатгани тахмин қилинмоқда.

11 апрель куни Новоселицк тумани марказидаги полиция бўлимига қилинган бу ҳужумдан полициячилар ва аҳоли жабрланмагани, фақат полиция биноси ва бир неча автомобилга шикаст етгани айтилмоқда.

Ҳодиса юзасидан Россия Тергов қўмитаси жиноят иши очган, туманда аксилтеррор амалиёти тартиби жорий қилинган.

XS
SM
MD
LG