Линклар

Афғонистондаги худкуш ҳужумда 12 киши ҳалок бўлди


Худкуш ҳужумга учраган автобус, Жалолобод, 2016 йил 11 апрели.

Худкуш ҳужумга учраган автобус, Жалолобод, 2016 йил 11 апрели.

Афғонистон шарқидаги Жалолобод шаҳри яқинида Толибон худкушининг Миллий армия аскарлари автобусига қилган бомбали ҳужумида камида 12 аскар ҳалок бўлди, ўнлаб одам яраланди.

Нобуд бўлганлар сонини тасдиқлаган Мудофаа вазирлиги вакили Давлат Вазирий худкуш ўз ҳужумини ичига бомба ўрнатилган уч ғилдиракли мотоцикл воситасида амалга оширганини қўшимча қилди.

Вазирийга кўра, Жалолободдан Кобулга кетаётган аскарлар орасида камида 26 киши тан жароҳати олган. Бироқ Нангарҳар туман касалхонаси вакиллари шифохонада яраланган 38 нафар аскар даволанаётганини айтмоқдалар.

Толибон вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид Жалолободдаги ҳужум толиблар томонидан содир этилганини билдирди.

Ҳужум АҚШ Давлат котиби Жон Керри Афғонистонга келиб, толибларни афғон ҳукумати билан бевосита тинчлик музокараларини қайта бошлашга чақирганидан икки кун ўтиб содир этилди.

XS
SM
MD
LG