Линклар

logo-print

Франция Украина шарқида оташкесим тартиби бузилаётганидан ташвишда


Луганск вилоятидаги кузатувчилардан бирининг камзули орқасидаги ЕХҲТ логотипи.

Луганск вилоятидаги кузатувчилардан бирининг камзули орқасидаги ЕХҲТ логотипи.

Донбассдаги вазиятни изга солиш бўйича Норманд форматида иштирок этаётган Франция Украина шарқида Киев кучлари ва россияпараст айирмачилар ўртасида оташкесим тартиби бузилишига оид ҳодисалар кўпайганидан хавотирда.

Франция Ташқи ишлар вазирлигининг бу борадаги баёноти Донецк шимолий-шарқидан 50 километр нарида жойлашган Зайцево қишлоғида шанба куни ЕХҲТ мониторинг гуруҳи ўққа тутилганига оид хабар ортидан тарқатилди. ЕХҲТ вакилларини ўққа тутганлар кимлиги очиқланмаган. Бу ўтган ҳафта Донбассда халқаро экспертлар дуч келган иккинчи нохуш ҳодисадир. Шунга ўхшаш ҳодиса 7 апрель куни ҳам содир бўлган.

Туташ чизиқлар олдида кузатувчилар билан содир бўлган яқиндаги нохуш воқеаларни “қабул қилиб бўлмас” дея таърифлаган Франция дипломатлари низолашаётган томонларни ўзлари назорат қилаётган ҳудудларга ЕХҲТ вакилларининг тўсиқсиз киришини кафолатлашга чақирган.

Франция Ташқи ишлар вазирлиги Донбассдаги вазият Минскда имзоланган тинчлик битимига тўла амал қилинганидагина барқарорлаши мумкинлигини урғулаган.

Украина шарқида 2014 йил апрелидан бери давом этаётган тўқнашувларда шу кунгача 9 минг 100 киши ҳалок бўлгани айтилади.

10 апрель куни Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини Украина шарқида ЕХҲТ вакиллари билан содир бўлган нохуш воқеаларни қоралаб чиққан ва томонларни бу каби хатти-ҳаракатлардан тийилишга чақирган.

XS
SM
MD
LG