Линклар

Гройсман Украина бош вазири лавозимини қабул қилишдан бош тортмоқда


Украина парламенти спикери Володимир Гройсман.

Украина парламенти спикери Володимир Гройсман.

Украинада ҳукумат тузиш бўйича коалицион музокаралар муваффақиятсиз якунланди. 11 апрель куни Киевда “Петро Порошенко блоки” ва “Халқ жабҳаси” фракциялари бош вазирликка номзоди кўрсатилган парламент спикери Володимир Гройсман билан янги ҳукумат таркиби бўйича келиша олмади.

“Петро Порошенко блоки” фракцияси вакили, депутат Мустафо Найем “Украинская правда” нашрига Гройсман бош вазирликни қабул қилишдан бош тортаётганини билдирди. Депутатга кўра, Гройсман ўз шартлари бажарилмагунича, бош вазирлик лавозимини қабул қилмаслигини айтган. Найем бу борадаги музокаралар 12 апрель куни давом эттирилишини билдирди.

Володимир Гройсман “Петро Порошенко блоки” томонидан 2014 йилдан бери Украина ҳукуматини бошқариб келган Арсений Яценюк ўрнига бош вазирликка кўрсатилган. 10 апрель куни Яценюк бир неча ҳафталик босимдан сўнг истеъфога кетажагини, бироқ ўз партияси “Петро Порошенко блоки” билан биргаликда янги ҳукмрон коалиция таркибида қолишини билдирган.

XS
SM
MD
LG