Линклар

logo-print

“Махсустранс” корхонаси 1 майдан бошлаб Тошкент шаҳри аҳолиси ва корхоналарга санитар-тозалаш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифларни 7 фоизга оширди. Янги тарифлар “Махсустранс” корхонаси сайтида эълон қилинган.

Эндиликда аҳоли учун чиқинди олиб чиқиш киши бошига 3000 сўмдан бўлади. Аввал бунинг учун 2800 сўм тўланар эди.

Ташкилотлар эса бундан буён 1 куб метр чиқинди олиб чиқиш учун “Махсустрансга” аввалгидек 33 591 сўм 40 тийиндан эмас, балки 35 991 сўмдан тўлайдилар.

Маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун ҳақ охирги марта 2015 йилнинг 1 июнида оширилганди.

XS
SM
MD
LG