Линклар

Вашингтонда сайлов ислоҳотини талаб қилаётган намойишчилар ушланди


АҚШдаги Капитолия биноси.

АҚШдаги Капитолия биноси.

Вашингтондаги Капитолия биноси олдида полиция 11 апрель куни сайлов ислоҳоти талаби билан намойиш ўтказаётган 400 дан зиёд норозини қўлга олди.

Қатор нуфузли ахборот агентликларининг хабар қилишича, АҚШ пойтахтидаги акция қатнашчилари сайловларни эркин ва ҳалол ўтказишни талаб қилиб чиққанлар. Улар: “Бир киши – бир овоз” ва “Сиёсатда пулга ўрин йўқ” дея қичқирганлар.

Полиция норозилар оломонини иккига айирган. Ноқонуний ҳаракатлар учун ҳибсга олинганларнинг қўлларига пластик кишан тақиб, автобусларга жойлаштирганлар.

Reuters агентлигининг хабар қилишича, Капитолия полицияси ўз ҳаракатини норозилик намойишининг ноқонунийлиги билан изоҳлаган.

11 апрель кунги намойиш “Демократик баҳор” номи остидаги акциялар доирасида ўтказилган. Тадбир иштирокчилари АҚШ Конгрессини “сиёсатда катта пул коррупцияси”ни тўхтатиш ҳамда эркин ва адолатли сайлов имкониятини таъминлаш учун зудлик билан чора кўришга чақирмоқдалар.

Полиция талабига қарамай, намойишчилар Капитолия майдонини тарк этишдан бош тортишган. Улар Конгресс сайлов кампанияларини молиялаштириш бўйича ислоҳотни бошламагунича бу ердан кетмасликларини билдиришган.

XS
SM
MD
LG