Линклар

Президент Каримов Парламент назорати тўғрисидаги қонунни имзолади


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 11 апрель куни “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонунни имзолади. Расмий нашрларда матни эълон қилинган қонун ўтган ойда Ўзбекистон Олий Мажлисининг иккала палатаси тарафидан маъқулланган эди.

Расмий нашрларга кўра, 12 апрлелдан кучга кирган қонун парламент назоратини ташкил этиш ва амалга оширишни тартибга солиш мақсадида қабул қлинган.

Парламент назорати субъектлари сифатида Олий Мажлиснинг иккала палатаси, қўмита ва комиссиялари, депутат ва сенаторлар ҳамда парламент омбудсмани кўрсатилган.

Бундан ташқари Олий Мажлис Республика Бош прокурори, ҳисоб палатаси , табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Марказий банк раиси кабилар ҳисоботларини тинглаш ваколатига эгалиги ҳам қайд этилган.

Бунда расмий нашрлар шу пайтгача парламент назоратига қайси соҳалар киргани ва янги қонун бу ваколатларни қай тарзда ўзгартиришини аниқлаштирмаган.

XS
SM
MD
LG