Линклар

logo-print

Толибон ҳаракати "баҳорги хуруж" бошланишини эълон қилди


Ҳар йили об-ҳаво илиган пайтда эълон қилинадиган масвум келгуси ёзда зўравонликлар кўлами ошишидан даракдир

Ҳар йили об-ҳаво илиган пайтда эълон қилинадиган масвум келгуси ёзда зўравонликлар кўлами ошишидан даракдир

Афғонистондаги Толибон ҳаракати баҳорги хуруж мавсумини бошлашини эълон қилди. Ҳар йили об-ҳаво илиган пайтда эълон қилинадиган масвум келгуси ёзда зўравонликлар кўлами ошишидан даракдир.

12 апрель куни оммавий ахборот воситаларига электрон почта орқали йўлланган баёнотда жангарилар “баҳорги хуруж” маҳаллий вақт билан тонгги соат 5да бошланганини билдиришди.

Жангарилар мазкур кампанияни Толибон ҳаракати асосчиси Мулла Умар хотирасига “Умарий операцияси”, деб аташди. Мулла Умар бундан уч йил аввал ўлган эди.

Баёнотда АҚШ истилочиларига қарши жиҳод қилиш муқаддас бурчдир, дея таъкидланган. Афғонистонда АҚШ истилоси ортидан бошланган урушга бу йил 15 йил тўлади.

Толибоннинг янги етакчиси Мулла Ахтар Мансур уруш ҳаракатлари кўламини ошириб, мамлакатнинг ҳар бир минтақасига ёйишга муваффақ бўлди. Ҳатто ўтган йили Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳри бир неча кун мобайнида Толибон назоратида бўлди.

11 апрель куни мотоцикл минган Толибонга доир худкуш Афғонистон шарқида 12 нафар аскарни ўлдирди. Ундан бир неча соат аввал эса пойтахт Кобулда ҳам шунга ўхшаш ҳужум оқибатида икки одам ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG