Линклар

logo-print

Сурияда Россияга қарашли ҳарбий вертолёт ҳалокатга учраши оқибатида икки ҳарбий ҳалок бўлди. Россия Мудофаа вазирлигининг билдришича, 12 апрель куни тонгда Ҳомс шаҳри осмонида қулаган Ми-28 русумидаги жанговар вертолёт уриб туширилмаган.

Учувчиларнинг жасадлари воқеа жойида топилиб, Россиянинг Ҳмеймимдаги ҳарбий базасига олиб келинган, дея билдирди вазирлик. Ҳалокат сабаблари номаълум қолмоқда.

“Воқеа жойида бир гуруҳ мутахассислар ҳодиса сабабларини ўрганмоқда”, дейилади мудофаа вазирлиги баёнотида.

Россия Президенти Владимир Путин 14 март куни Суриядаги рус ҳарбий контингентининг катта қисми олиб чиқилишини эълон қилган эди. Шундан кейин Россия ҳарбий учоқларининг ярми Суриядан олиб чиқилди. Лекин Россия Сурияга катта миқдорда ҳарбий юкларни жўнатишда давом этмоқда.

Таҳлилчилар Кремль Сурияда ўз ҳарбий салоҳиятини камайтириш ўрнига, стратегияни ўзгартириб, Сурия армиясига ҳарбий вертолётлар ёрдамида кўмаклашаётганини тахмин этмоқда.

XS
SM
MD
LG