Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Эронга нисбатан санкцияларни бир йилга узайтирди


Европа Иттифоқи Эронга нисбатан инсон ҳуқуқларини бузгани учун жорий этилган санкциялар муддатини яна бир йилга узайтирди.

12 апрель кунги баёнотда ЕИ санкциялар 82 шахс ва бир муассасани ўз ичига олишини билдирди. 28 мамлакатни ўз ичига олувчи ЕИ Эрондаги “аянчли инсон ҳуқуқлари” билан боғлиқ чораларни 2011 йилда жорий этган ва ўшандан бери йилда бир кўриб чиқади.

Ўтган ойда Эрон ҳукумати БМТнинг инсон ҳуқуқларига доир ҳисоботига ғазаб билан муносабат билдириб, уни “нохолис, камситувчи ва сиёсий мотивлар билан йўғрилган”, дея қоралаган эди.

БМТ ҳисоботида, жумладан Эронда 2015 йилда мингга яқин одам қатл этилгани, бу эса сўнгги “20 йил ичидаги энг юқори кўрсаткич” экани қайд этилган. Қатл қилинганлар орасида ёшлар кўплигидан таассуф билдирди БМТ.

ЕИ 2015 йилда Эрон ядровий дастури билан боғлиқ иқтисодий санкцияларнинг бекор қилинишига сабаб бўлган битимга эришилишида воситачилик қилган эди.

XS
SM
MD
LG