Линклар

Тошкентда ШХТ саммити олдидан Хавфсизлик кенгашлари раислари учрашади


Тошкентда 13-14 апрель кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Хавсизлик кенгашлари раисларининг учрашуви бўлиб ўтади. Мажлис ШХТга Ўзбекистоннинг жорий раислиги доирасида бўлиб ўтади, дейилади Республика Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Расмий баёнотда айтилишича, йиғин иштирокчилари трнаснационал таҳдидлар, жумладан террорчилик, экстремизм, наркотрафик, трансчегаравий жиноятларга қарши кураш масалалалрини муҳокама қилишади.

Ўтган ҳафта, 8 апрель куни Тошкентда ШХТ қошидаги Минтақавий аксилтеррор тузилма кенгаши йиғини ўтказилган эди.

23-24 апрель кунлари эса Тошкентда ШХТ давлат раҳбарлари саммити ўтказилади.

XS
SM
MD
LG