Линклар

Қирғизистонлик ҳуқуқ фаоллари "хорижий агент" қонунига қарши норозиликка чиқди


Қирғизистонлик ҳуқуқ фаоллари Бишкекда парламент биноси олдида “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонуннинг кўриб чиқилишига қарши норозилик уюштирди.

Парламент муҳокамасига киритилган қонун лойиҳасига кўра, хорижий манбалардан молиявий кўмак оладиган нотижорат, ноҳукумат ташкилотларининг “хорижий агент” сифатида рўйхатдан ўтказилиши талаб этилади.

Мазкур қонун Россияда 2012 йилда қабул қилинган қонунга ўхшашдир. Мазкур қонун Россияда ноҳукумат ташкилотларга тазйиқ ўтказиш воситаси сифатида ишлатилиб келмоқда.

12 март куни Қирғизистон парламенти қонун лойиҳасини иккинчи марта ўқиган эди. Парламент уни учинчи ўқишда ҳам маъқулласа, кейин президентга имзолаш учун юборилади.

XS
SM
MD
LG