Линклар

Ўзбек футболчилари ЖЧ-2018 саралаш ўйинларининг "А" гуруҳида иштирок этади


Ўзбекистон футбол бўйича 2018 йилда ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида Осиё қитъаси бўйича "А" груҳига киритилди.

12 апрелда Куала –Лумпурда бўлиб ўтган қуръа ташлаш натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар ва Сурия жамоалари билан беллашади.

"В" гуруҳи эса Австралия, Япония, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Ироқ ва Таиланддан ташкил топди.

Саралаш ўйинлари шу йилнинг сентябрь ойидан бошланади. Ҳар бир гуруҳда ғолиб бўлган жамоалар 2018 йилда Россияда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Ўзбекистон терма жамоаси саралаш ўйинлари доирасида 1 сентябрда Сурия, 6 сентябрда Қатар жамоаларига қарши майдонга тушади.

XS
SM
MD
LG