Линклар

logo-print

Россиянинг Калуга шаҳри суди 51 ёшли Ўзбекистон фуқаросини 9 йилга аҳлоқ тузатиш колониясида жазо ўташга ҳукм қилди.

Қотилликда гумонланган ўзбекистонлик ўтган йилнинг 10 октябрида қўлга олинган эди. У Ворсино қишлоғида маҳаллий аҳоли вакили билан карта ўйнаган. Ўзбекистон фуқароси карта ўйнаётган шеригини ғиромликда айблаб пичоқлаб қўйган. Ўзбекистон фуқароси икки марта санчган пичоқдан россиялик ҳалок бўлган.

Ўтказилган суд жараёнида Ўзбекистон фуқароси ўзига билдирилган айбловни фақат қисман тан олган.

XS
SM
MD
LG