Линклар

Ленин жасадини сақлашга 13 миллион рубль ажратилди


Ленин шу кунларда ҳам дунё коммунистларининг доҳийси ҳисобланади.

Ленин шу кунларда ҳам дунё коммунистларининг доҳийси ҳисобланади.

Россия ҳукумати 2016 йилда Владимир Ленининг жасадини сақлаш учун давлат бюджетидан 13 миллион рубль ажратилганини билдирди.

Ленин танасини ҳаётлиги пайтидаги каби сақлаб туриш бўйича ишларни Бутунроссия доривор ва хушбўй ўсимликларни ўрганиш илмий –тадқиқот институти мутахассислари амалга оширади. Буюртмачи сифатида Федерал қўриқлаш хизмати фаолият юритади.

1917 йилги Октябрь инқилоби ташкилотчиси ва Совет давлатининг асосчиси бўлган Владимир Ленин жасади 1924 йилдан бери Москвадаги Қизил майдонда қурилган мавзолейда сақланмоқда.

XS
SM
MD
LG