Линклар

Ўзбекистоннинг собиқ прокурори Латвияда яшаётгани тўғрисида хабар пайдо бўлди


Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодиров.

Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодиров.

Ўзбекистонда 15 йил давомида бош прокурор лавозимида ишлаган ва 2015 йилда лавозимидан бўшатилган Рашид Қодиров оиласи билан Латвияда яшамоқда. Бу ҳақда Kompromat.lv нашри хабар тарқатди.

Коррупция ва уюшган жиноятчиликни тадқиқ қилиш халқаро марказининг билдиришича, Рашид Қодиров ва унинг оиласи Суниши қишлоғидаги данғиллама иккита саройда яшамоқда.

"Уйлардан бири Қодировнинг куёви Тимур Каримов, иккинчиси Қодировнинг ўғли Алишер номига расмийлаштирилган", деб ёзади Kompromat.lv нашри.

Экспертларнинг билдиришларича Латвиянинг Суниши қишлоғи ўзбек коррупционерлари учун севимли масканга айланган. Бу ерда Ўзбекистон МХХсининг собиқ ва амалдаги ходимлари ўзларига миллионлаб долларлик ҳашаматли саройларни қурмоқда.

XS
SM
MD
LG