Линклар

logo-print

Бугун Украинага янги бош вазир сайланиши мумкин


Бош вазирликка парламент спикери Владимир Гройсман номзоди кўрсатилмоқда.

Бош вазирликка парламент спикери Владимир Гройсман номзоди кўрсатилмоқда.

Бугун Украина парламентида янги бош вазирни сайлаш жараёни бошланиши мумкин. Бу ҳақда Олий Рададаги “Петр Порошенко блоки” вакили Сергей Березко маълум қилди.

У бош вазир лавозимига парламент спикери Владимир Гройсмандан бошқа одамнинг номзоди кўриб чиқилаётгани, бош вазирини сайлаш жараёни бўйича парламентдаги мухолифат билан олиб борилаётган музокаралар боши берк кўчага кириб қолгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Украина парламентида бир неча кунлардан бери бош вазирни сайлаш масаласида фракциялар муросага кела олмаяпти. Сешанба куни ҳам амалдаги бош вазир Арсений Яценюк истеъфоси қабул қилиниши ва янги бош вазирни сайлаш жараёни бошланиши эълон қилинган эди.

XS
SM
MD
LG