Линклар

БМТ бош котиблигига номзодлар тарихда биринчи марта очиқ муҳокама қилинмоқда


БМТнинг амалдаги бош котиби Бан Ки Муннинг навбатдаги беш йиллик ваколати шу йилнинг 31 декабрь куни якунланади.

БМТнинг амалдаги бош котиби Бан Ки Муннинг навбатдаги беш йиллик ваколати шу йилнинг 31 декабрь куни якунланади.

БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб квартирасида ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари биринчи марта БМТ бош котиби лавозимига номзодларни танлаш имкониятига эга бўлди.

12 апрель куни бош котиб лавозимига номзоди кўрсатилган шахслар билан ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари суҳбатлашувлар ўтказди.

Бунга қадар бош котиб номзоди БМТ хавфсизлик кенгашига аъзо бўлган 15 давлат томонидан танлаб олинар ва ташкилотга аъзо 193 давлат иштирокидаги Бош Ассамблеяда сайланар эди.

БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари бўлган Россия, Хитой, Британия, АҚШ ва Франция бош котибликка номзодларга вето қўйиш ҳуқуқига эга.

Хабарларга қараганда, бош котибликка 8 одамнинг номзоди кўрсатилган. БМТнинг амалдаги бош котиби Бан Ки Муннинг навбатдаги беш йиллик ваколати шу йилнинг 31 декабрь куни якунланади. Бан Ки Мун ўн йилдан бери БМТ бош котиби лавозимида ишлаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG